741.1479. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар орасида айланиб юрадиган, бир-икки луқма, бир-икки хурмо билан қаноатланадиган киши мискин эмас. Мискин – ўзини беҳожат қиладиган бойлик ҳам топа олмаган, (ҳожатмандлиги) билинмаганидан садақа ҳам қилинмайдиган, ўзи ҳам туриб бориб, одамлардан сўрамайдиган кишидир», дедилар».
741/1479 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَيْسَ الْمِسْكِينُ الَّذِي يَطُوفُ عَلَى النَّاسِ، تَرُدُّهُ اللُّقْمَةُ وَاللُّقْمَتَانِ، وَالتَّمْرَةُ وَالتَّمْرَتَانِ، وَلَكِنِ الْمِسْكِينُ: الَّذِي لَا يَجِدُ غِنًى يُغْنِيهِ، وَلَا يُفْطَنُ بِهِ، فَيُتَصَدَّقُ عَلَيْهِ، وَلَا يَقُومُ فَيَسْأَلُ النَّاسَ».