743.1483. Солим ибн Абдуллоҳ отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Осмон ва булоқлар суғорган ёки лалми ердан сув ичадиган нарсалардан ушр, сув ташиб суғорилган нарсалардан ярим ушр (вожиб)», дедилар».
Изоҳ: Абу Абдуллоҳ – имом Бухорийнинг ўзи. Бухорийнинг ушбу изоҳи айрим нусхаларда, жумладан, биз асос қилиб олган нусхада ҳам шу ўринда келтирилган. Аммо у энг мўътабар нусхалардан бири ҳисобланган Фирабрий нусхасида кейинги ҳадисга илова қилинган. Изоҳнинг маъно-мазмуни ҳам шуни тақозо қилади.
743/1483 – عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «فِيمَا سَقَتِ السَّمَاءُ وَالْعُيُونُ أَوْ كَانَ عَثَرِيًّا: الْعُشْرُ، وَمَا سُقِيَ بِالنَّضْحِ: نِصْفُ الْعُشْرِ».