745-ҳадис

745.1490. Зайд ибн Аслам отасидан ривоят қилади:

«Умар розияллоҳу анҳунинг шундай деяётганини эшитдим: «Аллоҳнинг йўлида (бир кишига) от миндириб юбордим. Эгаси уни увол қилди. Мен уни сотиб олмоқчи бўлдим. Уни арзон сотади деб ўйладим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган эдим, у зот: «Сотиб олма, садақангни қайтариб олма, гарчи уни сенга бир дирҳамга берса ҳам. Садақасини қайтариб олган худди қусуғини қайтиб олган кабидир», дедилар».

Изоҳ: Фиқҳга кўра, берган садақасини қайтариб сотиб олиш жоиз. Лекин сотиб олмаслик афзал, чунки бунда арзон сотиб олиш нияти бўлиши мумкин («Файзул Борий»).

745/1490 – عَنْ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: حَمَلْتُ عَلَى فَرَسٍ فِي سَبِيلِ اللهِ، فَأَضَاعَهُ الَّذِي كَانَ عِنْدَهُ، فَأَرَدْتُ أَنْ أَشْتَرِيَهُ، وَظَنَنْتُ أَنَّهُ يَبِيعُهُ بِرُخْصٍ، فَسَأَلْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: «لَا تَشْتَرِ، وَلَا تَعُدْ فِي صَدَقَتِكَ وَإِنْ أَعْطَاكَهُ بِدِرْهَمٍ، فَإِنَّ الْعَائِدَ فِي صَدَقَتِهِ كَالْعَائِدِ فِي قَيْئِهِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш