748.1496. Ибн Аббос розияллоҳуму анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабални Яманга юбораётиб, унга дедилар: «Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг олдига борасан. Уларнинг ҳузурига борганингда, уларни «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беришга даъват қил. Агар улар сенга бунда итоат этишса, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш намозни фарз қилганини айт. Агар улар сенга бунда ҳам итоат этишса, Аллоҳ бойларидан олиниб, камбағалларига қайтариладиган садақани уларга фарз қилганини айт. Агар улар сенга бунда итоат этишса, (закот олишда) сара молларидан эҳтиёт бўл. Мазлумнинг дуосидан сақлан, чунки у билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқдир».
748/1496 – حَدِيثُ مُعَاذٍ وَبَعْثِهِ إلَى الـيَمَنِ، تَقَدَّمَ، وَفِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ: وَاتَّقِ دَعْوَةَ الْمَظْلُومِ، فَإِنَّهُ لَيْسَ بَيْنَهُ وَبَيْنَ اللهِ حِجَابٌ».