751-ҳадис

751.1499. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тилсизларда тўлов йўқ. Қудуқда тўлов йўқ. Маъданда тўлов йўқ. Рикозда хумус бор», дедилар».

Изоҳ: «Тилсизлар» деганда ҳайвон ва қушлар назарда тутилган. Уларда тўлов йўқлиги эса улар келтирган зарарлар туфайли эваз, товон тўлаш йўқлигидир. Бу уларнинг эгалари сабабчи бўлмаган тақдирда. Акс ҳолда, эгаларига товон тўлаш лозим бўлади.

«Қудуқда тўлов йўқ» дегани биров қудуқ қаздираётганда қазувчи иш жараёнида ўлиб қолса, қаздираётган шахс унинг товонини тўламайди, деганидир. Шунингдек, биров қудуққа тушиб кетса ёки унга бирор нарса тушиб кетиб, синса, қудуқ қаздирган киши бунга масъул бўлмайди. Бунда қудуқнинг эгаси уни ўзига қарашли ердан қаздирган бўлиши шарт.

«Маъданда тўлов йўқ» деган жумлани уламолар икки хил изоҳлашган. Жумҳур уламо маъдан топиб олган киши унинг бешдан бирини ғазнага топширмайди, деган. Ҳанафийлар эса: «Бу ерда ҳам қудуқдаги ҳолат назарда тутилган. Масалан, бир киши бировни маъдан қазишга ёлласаю, қазувчи иш жараёнида ўлиб қолса, қаздирувчи унинг товонини тўламайди», дейишган.

«Рикоз» деб жумҳурнинг наздида жоҳилият аҳли яширган дафиналарга айтилади. Ҳанафийлар эса «Маъданлар ҳам рикозга киради», дейишган. Айрим мутахассисларнинг айтишича, ушбу хилоф «рикоз» сўзининг маъносидан келиб чиққан, чунки Ҳижоз аҳли «рикоз» деганда фақат жоҳилият дафиналарини назарда тутган, ироқликлар эса дафинани ҳам, маъданни ҳам рикоз дейишган. Бу ўринда жумҳурнинг сўзи қувватли, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳижоз тилида сўзлаганлар.

Изоҳ: «Тилсизлар» деганда ҳайвон ва қушлар назарда тутилган бўлиб,  улар келтирган зарарга эгалари сабабчи бўлмаса, товон тўланмайди.

«Қудуқда тўлов йўқ» деганда бир одам ўзига қарашли ердан қудуқ қаздираётганда қазувчи иш жараёнида ўлиб қолса, қаздираётган одам бунинг учун товон тўламаслиги назарда тутилган. Шунингдек, ўша қудуққа одам ёки бирор буюм тушиб кетса ҳам, қудуқ қаздирган киши бунга масъул бўлмайди.

«Маъданда тўлов йўқ» деган жумлани уламолар икки хил изоҳлашган. Жумҳур уламо маъдан топиб олган киши унинг бешдан бирини ғазнага топширмайди, деган. Ҳанафийлар эса: «Бу ерда ҳам қудуқдаги ҳолат назарда тутилган. Масалан, бир киши бировни маъдан қазишга ёлласаю, қазувчи иш жараёнида ўлиб қолса, қаздирувчи унинг товонини тўламайди», дейишган.

«Рикоз» деб жумҳурнинг наздида жоҳилият аҳли яширган дафиналарга айтилади. Ҳанафийлар эса «Маъданлар ҳам рикозга киради», дейишган. Айрим мутахассисларнинг айтишича, ушбу хилоф «рикоз» сўзининг маъносидан келиб чиққан, чунки Ҳижоз аҳли «рикоз» деганда фақат жоҳилият дафиналарини назарда тутган, ироқликлар эса дафинани ҳам, маъданни ҳам рикоз дейишган. Бу ўринда жумҳурнинг сўзи қувватли, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳижоз тилида сўзлаганлар.

751/1499 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الْعَجْمَاءُ جُبَارٌ، وَالْبِئْرُ جُبَارٌ، وَالْمَعْدِنُ جُبَارٌ، وَفِي الرِّكَازِ الْخُمُسُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш