757-ҳадис

757.1513. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Фазл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларига мингашиб олган эди. Хасъамдан бир аёл келиб қолди. Фазл унга қарай бошлади. У ҳам бунга қарарди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фазлнинг юзини (аста) бошқа тарафга буриб қўйдилар. У (аёл): «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг ҳаж борасида бандалари зиммасидаги фарзи отамга у қартайиб, туяда ўтира олмайдиган бўлганида етди. Унинг номидан ҳаж қилсам бўладими?» деди. У зот: «Ҳа», дедилар.

Бу видолашув ҳажида бўлган эди».

757/1513 - عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ الْفَضْلُ رَدِيفَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَجَاءَتِ امْرَأَةٌ مِنْ خَثْعَمَ، فَجَعَلَ الْفَضْلُ يَنْظُرُ إِلَيْهَا وَتَنْظُرُ إِلَيْهِ، وَجَعَلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَصْرِفُ وَجْهَ الْفَضْلِ إِلَى الشِّقِّ الْآخَر،ِ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ فَرِيضَةَ اللهِ عَلَى عِبَادِهِ فِي الْحَجِّ أَدْرَكَتْ أَبِي شَيْخًا كَبِيرًا، لَا يَثْبُتُ عَلَى الرَّاحِلَةِ، أَفَأَحُجُّ عَنْهُ؟ قَالَ: «نَعَمْ». وَذَلِكَ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш