759-ҳадис

759.1517. Сумома ибн Абдуллоҳ ибн Анасдан ривоят қилинади:

«Анас розияллоҳу анҳу уловда ҳаж қилди. У хасис эмас эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловда ҳаж қилганларини ва (улов) у зотнинг юкларини ташиганини сўзлаб берди».

Изоҳ: «Хасис эмас эди», дейилишига сабаб шуки, Анас розияллоҳу анҳу имконлари бўла туриб, улов устида тахтиравонда эмас, оддий эгарда йўлга отланган эканлар. Бироқ бу зиқналикдан эмас, балки у кишининг камтарликларига далолат эди.

759/1517 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم حَجَّ عَلَى رَحْلٍ، وَكَانَتْ زَامِلَتَهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш