762.1524. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳли учун Зулҳулайфани, Шом аҳли учун Жуҳфани, Нажд аҳли учун Қарнул-манозилни ва Яман аҳли учун Яламламни мийқот қилиб белгиладилар. Булар ўша ерликлар учун ҳамда бошқа ерлардан бу ерларга ҳаж ва умра қилмоқчи бўлиб келганлар учундир. Ким бунинг ичида бўлса, (унинг мийқоти) қасд қилган жойидандир, ҳатто Макка аҳлиники Маккадандир».
Изоҳ: Ҳанафий мазҳаби бўйича мийқотдан ташқаридагилар ҳаж ёки умрани ният қилса ҳам, қилмаса ҳам, Маккага кирмоқчи бўлса, эҳромда бўлиши вожибдир. Зеро, Ибн Абу Шайба ва имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳимонинг ривоятларида келган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир киши мийқотдан эҳром боғлаган ҳолдагина ўтади», деганлар. Маккаликларнинг ҳаж учун мийқоти Макка, умра учун мийқоти эса Ҳил, яъни мийқот ва ҳарам оралиғидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эй Абдурраҳмон, синглингни олиб бориб, уни Танъимдан умра қилдир» деган гаплари бунга далил бўлади («Ҳидоя», «Файзул Борий», «Насбур Роя»).
762/1524 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: إِنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَقَّتَ لِأَهْلِ الْمَدِينَةِ ذَا الْحُلَيْفَةِ، وَلِأَهْلِ الشَّأْمِ الْجُحْفَةَ، وَلِأَهْلِ نَجْدٍ قَرْنَ الْمَنَازِلِ، وَلِأَهْلِ الْيَمَنِ يَلَمْلَمَ، هُنَّ لَهُنَّ، وَلِمَنْ أَتَى عَلَيْهِنَّ مِنْ غَيْرِهِنَّ، مِـمَّنْ أَرَادَ الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ، وَمَنْ كَانَ دُونَ ذَلِكَ فَمِنْ حَيْثُ أَنْشَأَ، حَتَّى أَهْلُ مَكَّةَ مِنْ مَكَّةَ.