763-ҳадис

763.1532. Нофеъдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳулайфадаги Батҳода* туяларини чўктириб, ўша ерда намоз ўқидилар», деди.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳам шундай қилар эди».

* Батҳо – водийдаги майда тошли кенг ўзан, сув йўли. Зулҳулайфадаги маълум жой ҳам Батҳо деб аталади.

763/1532 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنَاخَ بِالْبَطْحَاءِ الَّتِي بِذِي الْحُلَيْفَةِ، فَصَلَّى بِـهَا. وَكَانَ عَبْدُ اللهِ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَفْعَلُ ذَلِكَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш