764-ҳадис

764.1533.Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Мадинадан) Шажара йўли орқали чиқиб, Муъаррас* йўлидан кирар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага чиққанларида Шажара масжидида намоз ўқир эдилар. Қайтганларида эса Зулҳулайфада, водийнинг ичида намоз ўқир эдилар ва тонг отгунча (шу ерда) тунар эдилар».

* Шажара – Мадина-Макка йўлидаги жой номи.

* «Муъаррас»нинг маъноси сафар асносида тунаш учун, дам олиш учун тушиладиган жойдир. У Зулҳулайфадаги бир мавзе бўлиб, у ерда йўловчилар тунашган. Бу икки жой Мадинадан 6 мил (11,088 км) узоқликда жойлашган.

764/1533 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَخْرُجُ مِنْ طَرِيقِ الشَّجَرَةِ، وَيَدْخُلُ مِنْ طَرِيقِ الْمُعَرَّسِ، وَأَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا خَرَجَ إِلَى مَكَّةَ يُصَلِّي فِي مَسْجِدِ الشَّجَرَةِ، وَإِذَا رَجَعَ صَلَّى بِذِي الْحُلَيْفَةِ، بِبَطْنِ الْوَادِي، وَبَاتَ حَتَّى يُصْبِحَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш