769.1540. Солим отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини елимлаб олиб талбия айтаётганларини эшитганман».
* Бу ерда тўзиб кетмаслиги, орасига ҳашаротлар тушмаслиги учун асал, дарахт елими ва шу каби ёпишқоқ моддалар билан сочни мойлаб, ёпиштириб олиш назарда тутилмоқда. 1267-ҳадисга қаранг.
Изоҳ: Ҳанафий мазҳабига кўра, эҳром боғлагандан кейин хушбўйлик ишлатиш, ҳашарот тушмаслиги учун сочга ёпишқоқ моддаларни суриш, мой суриш каби ишлар жиноят ҳисобланади. Агар булардан бирортаси содир қилинса, каффорати учун қон чиқариш (жонлиқ сўйиш) вожиб бўлади («Ҳидоя»).
769/1540 – عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: سَـمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُهِلُّ مُلَبِّدًا.