774.1551. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадинадалигимизда пешинни тўрт ракат ўқидилар ва асрни Зулҳулайфада икки ракат ўқидилар. Кейин у ерда тонг отгунча тунадилар. Сўнг уловга миндилар. (Улов) у зотни кўтариб, Байдога олиб чиққанида Аллоҳга ҳамд айтдилар, тасбеҳ ва такбир айтдилар. Сўнгра ҳаж ва умра учун талбия айтдилар. Одамлар ҳам иккиси учун (ҳаж ва умра учун) талбия айтдилар. (Маккага) кириб келганимизда одамларга буюрдилар, улар эҳромдан чиқишди. Тарвия* куни келгач, ҳаж учун эҳромга киришди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларни тик ҳолида ўз қўллари билан сўйдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада иккита ола қўчқор сўйганлар».
* Тарвия куни – ёлғон арафа куни. Бу зулҳижжа ойининг саккизинчи куни бўлиб, ҳаж амаллари шу кундан бошланади.
774/1551 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: صَلَّى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَنَحْنُ مَعَهُ بِالْمَدِينَةِ الظُّهْرَ أَرْبَعًا، وَالْعَصْرَ بِذِي الْحُلَيْفَةِ رَكْعَتَيْنِ، ثُمَّ بَاتَ بِهَا حَتَّى أَصْبَحَ، ثُمَّ رَكِبَ حَتَّى اسْتَوَتْ بِهِ عَلَى الْبَيْدَاءِ، حَمِدَ اللهَ وَسَبَّحَ وَكَبَّرَ، ثُمَّ أَهَلَّ بِحَجٍّ وَعُمْرَةٍ، وَأَهَلَّ النَّاسُ بِـهِمَا، فَلَمَّا قَدِمْنَا، أَمَرَ النَّاسَ فَحَلُّوا، حَتَّى كَانَ يَوْمُ التَّرْوِيَةِ أَهَلُّوا بِالْحَجِّ. قَالَ: وَنَحَرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بَدَنَاتٍ بِيَدِهِ قِيَامًا، وَذَبَحَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بِالْمَدِينَةِ كَبْشَيْنِ أَمْلَحَيْنِ.