775-ҳадис

775.1553. Нофеъдан ривоят қилинади:

«Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Зулҳулайфада бомдодни ўқиганда буюрар, улови ҳозирланиб, сўнг минар эди. (Улов) у кишини кўтариб, тикланганида қиблага юзланар, кейин Ҳарамга етгунча талбия айтар, кейин (талбияни) тўхтатар эди. Ниҳоят, Зутувога* келиб, тонг отгунча шу ерда тунар, бомдодни ўқигач, ғусл қилар эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай қилганларини айтарди».

* «Зутуво» сўзи луғатда «ўраб қўймоқ» деган маънони англатади. «Зутуво» дегани Маккадаги бир водий бўлиб, ўша жойда тош билан ўраб қўйилган қудуқ борлиги сабабли водийни шундай ном билан атаганлар (Маждуддин ал-Фирузободий. Ал-Қомусул муҳит. – Ж. 4. – Байрут: Дорул маърифа, йили кўрсатилмаган. – Б. 358).

775/1553 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أنَّهُ كَانَ يُلَبِّي مِنْ ذِي الـحُلَيْفَةِ فَإذَا بَلَغَ الـحَرَمَ أمْسَكَ، حَتَّى إذَا جَاءَ ذَا طُوًى بَاتَ بِهِ حَتَّى يُصْبِحَ، فَإذَا صَلَّى الْغَدَاةَ اغْتَسَلَ، وَزَعَمَ أنَّ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم فَعَلَ ذَلِكَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш