777-ҳадис

777.1559. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Ямандаги бир қавмга жўнатдилар. Келганимда у зот Батҳода* эдилар. Шунда у зот: «Эҳромни нима деб боғладинг?» дедилар. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деб боғлаган бўлсалар, ўшанга», дедим. У зот: «Сенда ҳадий борми?» дедилар. Мен: «Йўқ», дедим. Менга буюрдилар, Байтни ҳамда Сафо ва Марвани тавоф қилдим. Кейин яна буюрдилар, эҳромдан чиқиб, қавмимдан бир (маҳрам) аёлнинг олдига келдим. У мени тараб қўйди [ёки бошимни ювиб қўйди].

Кейинчалик Умар розияллоҳу анҳу (халифа бўлиб) келиб: «Агар Аллоҳнинг китобини тутсак, У Зот бизга тугал қилишни буюради. Аллоҳ айтди: «Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун тугал адо этинг». Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тутсак, у зот ҳадийларини сўймагунларича эҳромдан чиқмаганлар», деди».

777/1559 - عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: بَعَثَنِي النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِلَى قَوْمٍ بِالْيَمَنِ، فَجِئْتُ وَهْوَ بِالْبَطْحَاءِ، فَقَالَ: «بِـمَا أَهْلَلْتَ؟» قُلْتُ: أَهْلَلْتُ كَإِهْلَالِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم. قَالَ: «هَلْ مَعَكَ مِنْ هَدْيٍ؟» قُلْتُ: لَا، فَأَمَرَنِي فَطُفْتُ بِالْبَيْتِ وَبِالصَّفَا وَالْمَرْوَةِ، ثُمَّ أَمَرَنِي فَأَحْلَلْتُ، فَأَتَيْتُ امْرَأَةً مِنْ قَوْمِي، فَمَشَطَتْنِي، أَوْ غَسَلَتْ رَأْسِي. فَقَدِمَ عُمَرُ رَضِيَ الله عَنْهُ، فَقَالَ: إِنْ نَأْخُذْ بِكِتَابِ اللهِ فَإِنَّهُ يَأْمُرُنَا بِالتَّمَامِ، قَالَ اللهُ تَعَالَى: (وَأَتِـمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ لِلَّهِ) [البقرة: 196]، وَإِنْ نَأْخُذْ بِسُنَّةِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَإِنَّهُ لَمْ يَحِلَّ حَتَّى نَحَرَ الْهَدْيَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш