780.1562. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажи йилида йўлга чиқдик. Ичимизда фақат умра учун эҳром боғлаган ҳам, ҳаж ва умра учун эҳром боғлаган ҳам ва ҳажнинг ўзи учунгина эҳром боғлаганлар ҳам бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат ҳаж учун эҳром боғлаган эдилар. Бироқ, кимлар ҳажни ёки ҳаж ва умрани жамлаб эҳром боғлаган бўлса, то қурбонлик кунигача эҳромдан чиқмади».
780/1562 – وَعَنْهَا فِي رِوَايَةٍ أخْرَى قَالَتْ: خَرَجْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَامَ حَجَّةِ الْوَدَاعِ، فَمِنَّا مَنْ أَهَلَّ بِعُمْرَةٍ، وَمِنَّا مَنْ أَهَلَّ بِحَجَّةٍ وَعُمْرَةٍ، وَمِنَّا مَنْ أَهَلَّ بِالْحَجِّ، وَأَهَلَّ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بِالْحَجِّ، فَأَمَّا مَنْ أَهَلَّ بِالْحَجِّ، أَوْ جَمَعَ الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ، لَمْ يَحِلُّوا حَتَّى كَانَ يَوْمُ النَّحْرِ.