782-ҳадис

782.1564. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«(Жоҳилиятда) ҳаж ойларида умра қилишни ер юзидаги энг ёмон фожирлик деб билишар эди. Улар Муҳаррамни Сафар қилишар ва: «Тузалса дабар, кетса асар, чиқса Сафар, умра қилмоқчи бўлганга умра ҳалол бўлар», дейишар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари ҳаж учун эҳром боғлаб, (зулҳижжанинг) тўртинчи куни тонгда (Маккага) келишди. Уларга уни (ҳажни) умра қилишни буюрдилар. Уларга бу оғир туюлиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайси (ишлар) ҳалол?» дейишди. У зот: «Ҳаммаси ҳалол», дедилар».

* Дабар – туянинг юк кўтарувчи устки қисми. Ҳаж сафарида юкларни ташигани сабабли туянинг усти шилиниб, қашқа бўлади. Бу ерда ҳаж ойларидан кейин ўша жароҳат тузалиб, орадан бир муддат ўтиши назарда тутилган.

 782/1564 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانُوا يَرَوْنَ أَنَّ الْعُمْرَةَ فِي أَشْهُرِ الْحَجِّ مِنْ أَفْجَرِ الْفُجُورِ فِي الْأَرْضِ، وَيَجْعَلُونَ الْمُحَرَّمَ صَفَرًا، وَيَقُولُونَ: إِذَا بَرَأَ الدَّبَرْ، وَعَفَا الْأَثَرْ، وَانْسَلَخَ صَفَرْ، حَلَّتِ الْعُمْرَةُ لِمَنِ اعْتَمَرْ. قَدِمَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم وَأَصْحَابُهُ صَبِيحَةَ رَابِعَةٍ مُهِلِّينَ بِالْحَجِّ، فَأَمَرَهُمْ أَنْ يَجْعَلُوهَا عُمْرَةً، فَتَعَاظَمَ ذَلِكَ عِنْدَهُمْ، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُّ الْحِلِّ؟ قَالَ: «حِلٌّ كُلُّهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш