785.1568. Абу Шиҳоб сўзлаб берди:
«Таматтуъ қилиб, Маккага умра учун келдим. Тарвиядан уч кун олдин кириб бордик. Маккалик баъзи кишилар менга: «Сенинг ҳажинг энди маккий бўлади», дейишди.
Атонинг ҳузурига фатво сўраб кирдим. У деди: «Менга Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан бирга баданаларни ҳайдаб борганларида у зот билан бирга ҳаж қилганини сўзлаб берган: «Улар фақат ҳаж учун эҳром боғлашган эди. У зот уларга: «Байтни, Сафо ва Марвани тавоф қилиш ҳамда сочни қисқартириш билан эҳромингиздан чиқинг. Кейин шу ҳалол ҳолингизча туринг. Тарвия куни келганда ҳаж учун эҳром боғланг ва аввал қилганингизни таматтуъга (умрага) айлантиринг», дедилар. Улар: «Қандай қилиб уни таматтуъга айлантирамиз, ахир ҳаж деб атаб қўйганмиз-ку?» дейишди. Шунда у зот: «Сизлар буюрганимни қилинг. Ҳадий ҳайдаб келмаганимда, ўзим ҳам сизларга буюрганимни қилган бўлар эдим. Лекин ҳадий ўз жойига* етиб бормагунча (эҳром сабабли) ҳаром қилинган бирор нарса менга ҳалол бўлмайди», дедилар.
Улар шундай қилишди».
* Яъни ҳадийни сўйиш жойи. Ҳанафийлар наздида бу ҳарам ҳудудидир. Ҳарам ҳудуди – Мино, Арафот, Муздалифа каби ҳаж амаллари бажариладиган жойларни ўз ичига олган, эҳромсиз кириш мумкин бўлмаган маълум ҳудуддир.
785/1568 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ حَجَّ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم يَوْمَ سَاقَ الْبُدْنَ مَعَهُ وَقَدْ أَهَلُّوا بِالْحَجِّ مُفْرَدًا، فَقَالَ لَهُمْ: «أَحِلُّوا مِنْ إِحْرَامِكُمْ بِطَوَافِ الْبَيْتِ وَبَيْنَ الصَّفَا وَالْمَرْوَةِ، وَقَصِّرُوا ثُمَّ أَقِيمُوا حَلَالًا، حَتَّى إِذَا كَانَ يَوْمُ التَّرْوِيَةِ فَأَهِلُّوا بِالْحَجِّ، وَاجْعَلُوا الَّتِي قَدِمْتُمْ بِهَا مُتْعَةً». فَقَالُوا: كَيْفَ نَجْعَلُهَا مُتْعَةً، وَقَدْ سَـمَّيْنَا الْحَجَّ؟ فَقَالَ: «افْعَلُوا مَا أَمَرْتُكُمْ، فَلَوْلَا أَنِّي سُقْتُ الْهَدْيَ لَفَعَلْتُ مِثْلَ الَّذِي أَمَرْتُكُمْ، وَلَكِنْ لَا يَحِلُّ مِنِّي حَرَامٌ حَتَّى يَبْلُغَ الْهَدْيُ مَحِلَّهُ». فَفَعَلُوا.