786-ҳадис

786.1571. Имрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида таматтуъ қилдик. Шунда Қуръон нозил бўлди. Кейин эса бир киши ўз фикри билан хоҳлаганини айтди»*.

* «Қуръон нозил бўлди» деганда «...ким умрадан ҳажгача баҳраланган (яъни таматтуъ қилган) бўлса, унга муяссар бўлган ҳадий (вожиб)» ояти назарда тутилган, чунки Қуръон сўзи Қуръоннинг ҳаммаси учун ҳам, бир қисми учун ҳам ишлатилаверади. Мазкур оятда таматтуъ ҳажининг жоизлигига очиқ-ойдин далил бор. Имрон розияллоҳу анҳу шуни айтмоқчи. Аммо Умар розияллоҳу анҳу халифалик даврида кишиларни таматтуъ ҳажидан қайтарган. Бу у кишининг ижтиҳоди бўлиб, у киши таматтуъ ҳажини ўша оят нозил бўлган йилга хос ҳукм деб билган ёки шароит шуни тақозо қилган. Кўпчилик шориҳларнинг айтишича, Имрон розияллоҳу анҳу «Кейин эса бир киши...» деганда Умар розияллоҳу анҳуни назарда тутган.

786/1571 - عَنْ عِمْرَانَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: تـَمَتَّعْنَا عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَنَزَلَ الْقُرْآنُ، قَالَ رَجُلٌ بِرَأْيِهِ مَا شَاءَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш