787-ҳадис

787.1576. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага Батҳодаги Юқори довондан – Кадодан кирдилар ва Қуйи довондан (Кудодан)* чиқдилар».

* Кадо – Юқори довоннинг чеккасидаги тоғ. Баъзан мазкур довоннинг ўзи ҳам шу ном билан номланган. Кудо – Қуйи довоннинг чеккасидаги тоғ бўлиб, бу довонни ҳам гоҳида шу ном билан аташган.

Изоҳ: «Мусаддад» сўзи «мустаҳкам», «тўппа-тўғри» деган маъноларни англатади. Мусаддад ибн Мусарҳад имом Бухорийнинг шайхларидан бўлиб, ушбу ҳадисни Бухорий ундан ривоят қилган. Муаллиф бу ерда ҳадиснинг ишончлилигини таъкидлаш маъносида уни айтиб берган шайхини таърифламоқда ва қўшимча равишда унинг ҳақида буюк муҳаддисларнинг фикрларини ҳам келтирмоқда.

787/1576 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ مَكَّةَ مِنْ كَدَاءٍ مِنَ الثَّنِيَّةِ الْعُلْيَا الَّتِي بِالْبَطْحَاءِ، وَيَخْرُجُ مِنَ الثَّنِيَّةِ السُّفْلَى.

Улашиш
|
|
Нусха олиш