788.1584. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан девор (ҳатим*) ҳақида: «У Байтданми?» деб сўрадим. У зот: «Ҳа», дедилар. «Уларга нима бўлди, уни Байт ичига киритишмаган?» дедим. У зот: «Қавмингнинг нафақаси етмаган», дедилар. «Нега эшиги кўтариб қўйилган?» дедим. У зот: «Буни қавминг истаганини киритиб, истамаганига монелик қилиш учун қилган. Агар қавминг жоҳилиятдан янги чиққан бўлмай, деворни Байтнинг ичига киритиб, эшигини ерга теккизиб қўйишимни ёқтирмаслигидан қўрқмаганимда эди... Қавминг жоҳилиятдан эндигина чиққан бўлмаганида, улар буни сингдира олмайди деб қўрқмаганимда, деворни Байтнинг ичига киритиб, эшигини ерга ёпиштириб қўярдим» дедилар».
* Ҳатим – Каъбанинг тарнови томонда жойлашган, ярим айлана шаклидаги, паст девор билан ўраб қўйилган жой. Аслида Иброҳим алайҳиссалом қурганларида у ҳам Каъбанинг пойдевори бўлган. Бу жой «Ҳижри Исмоил» ҳам дейилади.
788/1584 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم عَنِ الْجَدْرِ، أَمِنَ الْبَيْتِ هُوَ؟ قَالَ: «نَعَمْ». قُلْتُ: فَمَا لَهُمْ لَمْ يُدْخِلُوهُ فِي الْبَيْتِ؟ قَالَ: «إِنَّ قَوْمَكِ قَصَّرَتْ بِهِمُ النَّفَقَةُ». قُلْتُ: فَمَا شَأْنُ بَابِهِ مُرْتَفِعًا؟ قَالَ: «فَعَلَ ذَلِكِ قَوْمُكِ، لِيُدْخِلُوا مَنْ شَاءُوا وَيَمْنَعُوا مَنْ شَاءُوا، وَلَوْلَا أَنَّ قَوْمَكِ حَدِيثٌ عَهْدُهُمْ بِالْجَاهِلِيَّةِ، فَأَخَافُ أَنْ تُنْكِرَ قُلُوبُهُمْ أَنْ أُدْخِلَ الْجَدْرَ فِي الْبَيْتِ وَأَنْ أُلْصِقَ بَابَهُ بِالْأَرْضِ».