790-ҳадис

790.1588. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«У: «Эй Аллоҳнинг Расули, Маккада қаердаги уйингизга тушасиз?» деди. У зот: «Ақийл ҳовли-жойлардан бирон нарса қолдирибдими?!» дедилар».

Ақийл билан Толиб Абу Толибдан мерос олишган, Жаъфар ва Алий розияллоҳу анҳумолар эса ҳеч нарса мерос олишмаган эди, чунки улар мусулмон эдилар. Ақийл ва Толиб эса кофир бўлишган.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Мўмин кофирдан мерос олмайди», дер эди.

Ибн Шиҳоб: «Улар Аллоҳ таолонинг «Албатта, иймон келтирган, ҳижрат этган, моллари ва жонлари билан Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилганлар ҳамда бошпана бериб, ёрдам кўрсатганлар – ана ўшалар бир-бирларига валийдирлар», деган сўзини таъвил қилишар эди», дейди.

790/1588 - عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيْنَ تَنْزِلُ فِي دَارِكَ بِمَكَّةَ؟ فَقَالَ: «وَهَلْ تَرَكَ عَقِيلٌ مِنْ رِبَاعٍ، أَوْ دُورٍ؟!» وَكَانَ عَقِيلٌ وَرِثَ أَبَا طَالِبٍ، هُوَ وَطَالِبٌ، وَلَمْ يَرِثْهُ جَعْفَرٌ وَلَا عَلِيٌّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا شَيْئًا، لِأَنَّهُمَا كَانَا مُسْلِمَيْنِ، وَكَانَ عَقِيلٌ وَطَالِبٌ كَافِرَيْنِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш