797.1600. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умра қилдилар. Байтни тавоф қилдилар ва Мақомнинг* орқасида икки ракат намоз ўқидилар. У зот билан бирга у зотни одамлардан тўсиб турган киши ҳам бор эди. Шунда бир киши ундан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбага кирдиларми?» деди. У: «Йўқ», деди».
797/1600 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: اعْتَمَرَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَطَافَ بِالْبَيْتِ، وَصَلَّى خَلْفَ الْمَقَامِ رَكْعَتَيْنِ، وَمَعَهُ مَنْ يَسْتُرُهُ مِنَ النَّاسِ، فَقَالَ لَهُ رَجُلٌ: أَدَخَلَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم الْكَعْبَةَ؟ قَالَ: لَا.