798.1601. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (Маккага) келганларида Байтга киришга кўнмадилар, чунки унда олиҳалар бор эди. У зот буюрган эдилар, улар чиқариб ташланди. Иброҳим ва Исмоилнинг (алайҳимуссалом) қўлларида фол чўпи тутган суратларини ҳам олиб чиқишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ уларни (мушрикларни) лаънатласин яксон қилсин! (Билиб қўйинглар,) Аллоҳга қасамки, улар икковларининг бу (чўп)лар билан ҳеч қачон фол очмаганларини яхши билишар эди», дедилар. Кейин Байтга кириб, унинг ҳар тарафида такбир айтдилар, унинг ичида намоз ўқимадилар».
798/1601 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَمَّا قَدِمَ، أَبَى أَنْ يَدْخُلَ الْبَيْتَ وَفِيهِ الْآلِهَةُ، فَأَمَرَ بِهَا فَأُخْرِجَتْ، فَأَخْرَجُوا صُورَةَ إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ فِي أَيْدِيهِمَا الْأَزْلَامُ، فَقَالَ رَسُولُ الله ِصلى الله عليه وسلم: «قَاتَلَهُمُ اللهُ، أَمَا وَاللهِ قَدْ عَلِمُوا أَنَّهُمَا لَمْ يَسْتَقْسِمَا بِهَا قَطُّ». فَدَخَلَ الْبَيْتَ، فَكَبَّرَ فِي نَوَاحِيهِ، وَلَمْ يُصَلِّ فِيهِ.