799.1602. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг асҳоблари (Маккага) кириб келдилар. Мушриклар: «У сизларнинг олдингизга келяпти, уларни Ясрибнинг иситмаси ҳолдан тойдирган», дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (саҳобаларни) уч айланишни рамл* қилишга, икки рукн орасини эса юриб ўтишга амр қилдилар. Уларга раҳм-шафқат қилганлари учунгина айланишларнинг барчасини рамл қилишга амр этмадилар».
* Рамл – паҳлавончасига юриш. Унда оддий юриш билан югуриш ўртасида, елкаларни ҳаракатлантириб, сакраброқ юрилади.
799/1602 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَدِمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَأَصْحَابُهُ، فَقَالَ الْمُشْرِكُونَ: إِنَّهُ يَقْدَمُ عَلَيْكُمْ وَقَدْ وَهَنَهُمْ حُمَّى يَثْرِبَ، فَأَمَرَهُمُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنْ يَرْمُلُوا الْأَشْوَاطَ الثَّلَاثَةَ، وَأَنْ يَمْشُوا مَا بَيْنَ الرُّكْنَيْنِ، وَلَمْ يَمْنَعْهُ أَنْ يَأْمُرَهُمْ أَنْ يَرْمُلُوا الْأَشْوَاطَ كُلَّهَا إِلَّا الْإِبْقَاءُ عَلَيْهِمْ.