801.1605. Зайд ибн Аслам отасидан ривоят қилади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу рукнга: «Аллоҳга қасамки, мен сенинг зарар ҳам, фойда ҳам бера олмайдиган бир тош эканингни биламан. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сени истилом қилганларини кўрмаганимда, сени истилом қилмас эдим», деди-да, уни истилом қилди. Кейин: «Бизга рамлнинг нима дахли бор? Биз у билан мушрикларга ўзимизни кўрсатган эдик, холос. Аллоҳ уларни ҳалок қилиб бўлди», деди. Сўнгра: «Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган иш, уни тарк этишни истамаймиз», деди».
801/1605 - عَنْ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ قَالَ: فَمَا لَنَا وَالرَّمَلَ؟ إِنّـَمَا كُنَّا رَاءَيْنَا بِهِ الْمُشْرِكِينَ، وَقَدْ أَهْلَكَهُمُ اللهُ، ثُمَّ قَالَ: شَيْءٌ صَنَعَهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، فَلَا نُحِبُّ أَنْ نَتْرُكَهُ.