802.1606. Убайдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Нофеъ деди: «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу икки рукнни* истилом қилганларини кўрганимдан бери уларни истилом қилишни қийинчиликда ҳам, осончиликда ҳам тарк этмадим», деган».
Нофеъга: «Ибн Умар икки рукннинг орасида оддий юрармиди?» дедим. У: «Истилом қилиш осонроқ бўлиши учунгина оддий юрар эди», деди».
* Икки рукн – Каъбанинг Яманга қараган тарафидаги икки бурчаги: Ҳажарул асвад ва тавофда ундан олдин келадиган бурчак.
802/1606 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: مَا تَرَكْتُ اسْتِلَامَ هَذَيْنِ الرُّكْنَيْنِ، فِي شِدَّةٍ وَلَا رَخَاءٍ مُنْذُ رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَسْتَلِمُهُمَا.