805-ҳадис

805.1614, 1615. Урва айтади:

«Оиша розияллоҳу анҳо менга шундай хабар берди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (Маккага) келганларида биринчи қилган ишлари таҳорат олиш бўлди. Кейин тавоф қилдилар. Аммо бу умра бўлмади. Сўнгра Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ҳам худди шундай ҳаж қилишди».

Кейин отам Зубайр розияллоҳу анҳу билан бирга ҳаж қилдим. Аввалги қилган иши тавоф бўлди. Кейин муҳожир ва ансорларнинг ҳам шундай қилганларини кўрдим. Онам менга хабар берганки, унинг ўзи, синглиси, Зубайр ва фалончи-фалончилар умра учун эҳром боғлашган экан. Рукнни истилом қилгач, эҳромдан чиқишган экан».

805/1614 و1615 - عَنْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ أَوَّلَ شَيْءٍ بَدَأَ بِهِ - حِينَ قَدِمَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم -  أَنَّهُ تَوَضَّأَ، ثُمَّ طَافَ، ثُمَّ لَمْ تَكُنْ عُمْرَةً. ثُمَّ حَجَّ أَبُو بَكْرٍ وَعُمَرُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: مِثْلَهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш