813-ҳадис

813.1643. Урва айтади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Аллоҳ таолонинг «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг шиорларидандир. Ким Байтни ҳаж ёки умра қилса, бу иккови ўртасида саъй қилишида унга гуноҳ йўқ...» деган сўзи ҳақида нима дейсиз? Аллоҳга қасамки, ҳеч бир кишига Сафо ва Марвада саъй қилмасликда гуноҳ бўлмаса керак?» деб сўрадим. У бундай деди: «Эй жияним! Қандай ёмон сўз айтдинг! Агар бу сен таъвил қилганингдек бўлганида: «Икковида саъй қилмаслигида унга гуноҳ йўқ» шаклида бўлар эди. Лекин у ансорлар ҳақида нозил бўлган. Улар мусулмон бўлишларидан олдин Мушаллалнинг* ёнида ўзлари ибодат қиладиган тоғут* учун – Манот* учун эҳром боғлашарди. Эҳром боғлаган киши Сафо ва Марвани саъй қилиб, гуноҳкор бўлишдан сақланар эди. Кейин мусулмон бўлишгач, бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраб: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз Сафо билан Марва орасида саъй қилиб, гуноҳ қилиб қўйишдан сақланар эдик», дейишди. Шунда Аллоҳ таоло: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг шиорларидандир...» оятини нозил қилди. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу иккисининг орасида тавоф қилишни суннат қилдилар, бинобарин, уларнинг орасида тавоф қилишни тарк этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ».

Кейин мен буни Абу Бакр ибн Абдурраҳмонга айтган эдим, у бундай деди: «Албатта, бу бир илм бўлди, мен буни эшитмаган эканман. Мен аҳли илм кишилардан эшитганманки, барча одамлар – Оиша айтиб ўтган ўша Манот учун эҳром боғлаганлардан ташқари – Сафо ва Марвани тавоф қилишар экан. Аллоҳ таоло Қуръонда Байтни тавоф қилишни зикр қилиб, Сафо ва Марвани айтмагач, улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз Сафо ва Марвани тавоф қилар эдик. Аллоҳ Байтни тавоф қилиш ҳақида оят нозил қилиб, Сафони зикр қилмади. Демак, Сафо ва Марвани тавоф қилишимизда бизга гуноҳ борми?» дейишибди. Шунда Аллоҳ таоло «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг шиорларидандир...» оятини нозил қилган экан. Энди мен ушбу оятни ҳар икки жамоа ҳақида нозил бўлганини эшитяпман: жоҳилиятда Сафо ва Марвани тавоф қилиб гуноҳкор бўлишдан сақланадиганлар ва (уларни) тавоф қилиб юриб, Аллоҳ Байтни тавоф қилишни буюрганда Сафони зикр қилмагани учун Исломда бу иккисини тавоф қилиб, гуноҳкор бўлишдан сақланадиганлар ҳақида. У Зот Байтни тавоф қилишни айтганидан сўнг, ниҳоят, уни ҳам зикр қилди».

* «Мушаллал» – Қудайд қишлоғининг денгиз тарафида жойлашган маълум тепалик.

* Тоғут – Аллоҳдан бошқа ҳар қандай маъбуд. Баъзан тоғут деганда шайтон ҳам назарда тутилади.

* Манот – жоҳилият санамларидан бири.

813/1643 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، أنَّهَا سَألَهَا ابْنُ أُخْتِهَا عُرْوَةُ بْنُ الزُّبَيْرِ عَنْ قَوْلِ الله عَزَّ وَجَلَّ: (إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوِ اعْتَمَرَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَنْ يَطَّوَّفَ بِهِمَا) [البقرة: 158]  قَالَ: فَوَاللهِ مَا عَلَى أَحَدٍ جُنَاحٌ أَنْ لَا يَطُوفَ بِالصَّفَا وَالْمَرْوَةِ، قَالَتْ: بِئْسَ مَا قُلْتَ يَا ابْنَ أُخْتِي، إِنَّ هَذِهِ لَوْ كَانَتْ كَمَا أَوَّلْتَهَا عَلَيْهِ كَانَتْ: لَا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَنْ لَا يَتَطَوَّفَ بِهِمَا، وَلَكِنَّهَا أُنْزِلَتْ فِي الْأَنْصَارِ، كَانُوا قَبْلَ أَنْ يُسْلِمُوا يُهِلُّونَ لِمَنَاةَ الطَّاغِيَةِ الَّتِي كَانُوا يَعْبُدُونَهَا عِنْدَ الْمُشَلَّلِ، فَكَانَ مَنْ أَهَلَّ يَتَحَرَّجُ أَنْ يَطُوفَ بِالصَّفَا وَالْمَرْوَةِ، فَلَمَّا أَسْلَمُوا، سَأَلُوا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ ذَلِكَ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّا كُنَّا نَتَحَرَّجُ أَنْ نَطُوفَ بَيْنَ الصَّفَا وَالْمَرْوَةِ، فَأَنْزَلَ اللهُ تَعَالَى: (إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ) الْآيَةَ. قَالَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: وَقَدْ سَنَّ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم الطَّوَافَ بَيْنَهُمَا، فَلَيْسَ لِأَحَدٍ أَنْ يَتْرُكَ الطَّوَافَ بَيْنَهُمَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш