814.1644. Убайдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади:
«Нофеъ деди: «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аввалги тавофни қилганларида учтасида тез одимлар, тўрттасида оддий юрар эдилар. Сафо ва Марва орасида саъй қилганларида Батнул-масилда* тезлар эдилар», деди».
Мен Нофеъга: «Абдуллоҳ яманий рукнга етганда оддий юрар эдими?» дедим. У: «Йўқ, фақат рукн олдида тиқилинчда қолсагина (оддий юрар эди), чунки уни истилом қилмагунча қўймас эди», деди».
814/1644 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا طَافَ الطَّوَافَ الْأَوَّلَ خَبَّ ثَلَاثًا وَمَشَى أَرْبَعًا، وَكَانَ يَسْعَى بَطْنَ الْمَسِيلِ إِذَا طَافَ بَيْنَ الصَّفَا وَالْمَرْوَةِ.