815-ҳадис

815.1651. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг асҳоблари ҳажга эҳром боғлашди. Уларнинг ичида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Т-А-лҳадан бошқа ҳеч кимда ҳадий йўқ эди. Алий Ямандан ҳадийси билан келди. У: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳром боғлаган нарсага эҳром боғладим», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнида ҳадийси борлардан бошқа асҳобларига ҳажни умрага айлантиришни, тавоф қилиб, сўнг сочларини қисқартириб, эҳромдан чиқишни буюрдилар. Улар: «(Эҳромдан чиқиб,) закаримиздан (маний) томиб турган ҳолда Минога борамизми?!» дейишди. (Бу гап) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Шунда у зот: «Агар аввал қилган ишимга энди рўпара бўлсам, ҳадий атамаган бўлар эдим. Агар ёнимда ҳадий бўлмаганида, мен ҳам албатта эҳромдан чиқар эдим», дедилар.

Кейин Оиша розияллоҳу анҳо ҳайз кўриб қолди. У ҳаж амалларининг барчасини бажарди, фақат Байтни тавоф қилмади. Пок бўлгач, Байтни ҳам тавоф қилди. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизлар ҳаж ва умра қилиб кетасизлару, мен фақат ҳаж қилиб кетаманми?» деди. Шунда у зот Абдурраҳмон ибн Абу Бакрга у (Оиша) билан бирга Танъимга чиқиб келишни буюрдилар. Шундай қилиб, у ҳаждан кейин умра қилди».

815/1651 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَهَلَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم هُوَ وَأَصْحَابُهُ بِالْحَجِّ، وَلَيْسَ مَعَ أَحَدٍ مِنْهُمْ هَدْيٌ غَيْرَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم وَطَلْحَةَ، وَقَدِمَ عَلِيٌّ مِنَ الْيَمَنِ وَمَعَهُ هَدْيٌ، فَقَالَ: أَهْلَلْتُ بِـمَا أَهَلَّ بِهِ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، فَأَمَرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَصْحَابَهُ أَنْ يَجْعَلُوهَا عُمْرَةً، وَيَطُوفُوا، ثُمَّ يُقَصِّرُوا وَيَحِلُّوا إِلَّا مَنْ كَانَ مَعَهُ الْهَدْيُ، فَقَالُوا: نَنْطَلِقُ إِلَى مِنًى وَذَكَرُ أَحَدِنَا يَقْطُر مَنِيًّا، فَبَلَغَ ذَلِكَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: «لَوِ اسْتَقْبَلْتُ مِنْ أَمْرِي مَا اسْتَدْبَرْتُ مَا أَهْدَيْتُ، وَلَوْلَا أَنَّ مَعِي الْهَدْيَ لَأَحْلَلْتُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш