819.1664. Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Туямни йўқотиб қўйиб, арафа куни уни қидириб кетдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Арафотда вуқуфда турганларини кўриб: «Аллоҳга қасамки, бу аҳмаслардан-ку!* У бу ерда нима қиляпти?» дедим».
* «Аҳмас» (кўплиги «ҳумс») – луғатда «диний удумларга қаттиқ берилган» деган маънони билдиради. Қурайш қабиласи араблар ичида диний раҳнамо ўлароқ, турли диний урф-одатларни чиқариб, уларга маҳкам турганлари учун шу лақабни олган. Кейинроқ бу лақаб диний амалларга қаттиқ берилган бошқаларга ҳам ишлатиладиган бўлган. Исломдан аввал вуқуф фақат ҳарамда бўлар эди. Арафот эса ҳарам ҳудудидан ташқарида бўлгани учун, ровий у зотни кўриб, таажжубланган.
819/1664 - عَنْ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أضْلَلْتُ بَعِيرًا لِي، فَذَهَبْتُ اطْلُبُهُ يَوْمَ عَرَفَةَ، فَرَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَاقِفًا بِعَرَفَةَ، فَقُلْتُ: هَذَا وَاللهِ مِنَ الْحُمْسِ، فَمَا شَأْنُهُ هَا هُنَا.