820-ҳадис

820.1666. Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади:

«Ўтирган эдим, Усомадан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида (Арафотдан) қайтишларида (уловда) қандай юрар эдилар?» деб сўралди. У: «Йўрттирар эдилар, кенгликка келсалар, чоптирар эдилар», деди».

Ҳишом айтади: «Насс» йўрттиришдан ҳам тезроқдир. «Фажва» – «кенглик» бўлиб, кўплиги «фажавот» ва «фижо»дир. «Раква» ва «рико» ҳам шундай. «Манос» – қочиш вақти эмас, деганидир.

Изоҳ: Бу ерда юқоридаги ҳадисда келган айрим қийин калималар ҳамда уларга ўхшаш сўзларнинг маъноси баён қилинмоқда.

820/1666 - عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا أنَّهُ سُئِلَ عَنْ سَيْرِ رَسُولِ الله صلى الله عليه وسلم فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ، حِينَ دَفَعَ؟ قَالَ: كَانَ يَسِيرُ الْعَنَقَ، فَإِذَا وَجَدَ فَجْوَةً نَصَّ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш