821.1671. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бундай сўзлаб берди:
«У арафа куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қайтган экан. Ўшанда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам орқаларида (туякашларнинг) туяларга қаттиқ бақир-чақири, ур-сури, шовқин-суронини эшитиб, одамларга қамчилари билан ишора қилиб: «Эй одамлар, ўзингизни сокин тутинг, чунки яхшилик тезлатишда эмас!» деган эканлар».
«Авдоъуу» – «тезладилар» дегани. «Хилаалакум» – «ўзаро ора-лаш»дан олинган. «Ва фажжарнаа хилаалаҳума», яъни «ораларидан (анҳор оққизиб қўйган эдик)».
Изоҳ: Имом Бухорий бу ерда ҳадисда келган кам учрайдиган сўзларни Қуръони карим оятлари мисоли билан изоҳламоқда (Тавба сурасининг 47-ояти ва Каҳф сурасининг 33-оятлари).
821/1671 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ دَفَعَ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم يَوْمَ عَرَفَةَ، فَسَمِعَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم وَرَاءَهُ زَجْرًا شَدِيدًا، وَضَرْبًا وَصَوْتًا لِلْإِبِلِ، فَأَشَارَ بِسَوْطِهِ إِلَيْهِمْ، وَقَالَ: «أَيُّهَا النَّاسُ، عَلَيْكُمْ بِالسَّكِينَةِ، فَإِنَّ الْبِرَّ لَيْسَ بِالْإِيضَاعِ».