824.1683. Абдурраҳмон ибн Язиддан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу билан Макка томон йўлга чиқдик. Кейин Жамъга келдик. У икки намозни, уларнинг ҳар бирини алоҳида азон ва иқома билан ўқиди. Кечки овқат бу икковининг орасида бўлди. Сўнг тонг отганда бомдодни ўқиди. Биров «Тонг отди» дер, бошқа бири «Тонг отмади» дер эди. Сўнгра у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ушбу икки намоз – шом ва хуфтон – ушбу жойда ўз вақтидан ўзгартирилган. Шунинг учун одамлар хуфтон вақти кирмагунча Жамъга келишмайди. Бомдод намози мана шу вақтдадир», деганлар», деди. Кейин кун ёришгунча вуқуф қилди. Сўнгра: «Мўминлар амири ҳозир қайтганда эди, суннатни топган бўларди», деди.
Унинг сўзи олдин бўлдими, ё Усмон розияллоҳу анҳунинг қайтишими, билмайман. У Қурбонлик куни то Жамратул-ақаба* тошини отгунча талбия айтишдан тўхтамади».
* «Жамратул-ақаба» – «Ақаба жамраси», шайтонга тош отиладиган жойлардан бири. «Ақаба» дара, довон деган маънони билдиради. Бу ерда ҳарам билан Мино ўртасида жойлашган, ана ўша сифатдаги маълум жой назарда тутилган. «Жамра» майда тош дегани бўлиб, тош отилган жойда майда тошлар тўплангани учун шундай номланган. Ақабанинг ёнида жойлашгани учун «Жамратул-ақаба» дейилади. У учта жамранинг Минодан боришда охиргиси бўлиб, Маккага энг яқинидир. У «Жамратул-кубро» – «Катта жамра» деб ҳам номланади.
824/1683 – عَنْ عَبْدِ الله رَضِيَ الله عَنْهُ: أنَّهُ قَدِمَ جَمْعًا، فَصَلَّى الصَّلَاتَيْنِ، كُلَّ صَلَاةٍ وَحْدَهَا بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ، وَالْعَشَاءُ بَيْنَهُمَا، ثُمَّ صَلَّى الْفَجْرَ حِينَ طَلَعَ الْفَجْرُ، قَائِلٌ يَقُولُ: طَلَعَ الْفَجْرُ، وَقَائِلٌ يَقُولُ: لَمْ يَطْلُعِ الْفَجْرُ، ثُمَّ قَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ هَاتَيْنِ الصَّلَاتَيْنِ حُوِّلَتَا عَنْ وَقْتِهِمَا فِي هَذَا الْمَكَانِ، الْمَغْرِبَ وَالْعِشَاءَ، فَلَا يَقْدَمُ النَّاسُ جَمْعًا حَتَّى يُعْتِمُوا، وَصَلَاةَ الْفَجْرِ هَذِهِ السَّاعَةَ»، ثُمَّ وَقَفَ حَتَّى أَسْفَرَ. ثُمَّ قَالَ: لَوْ أَنَّ أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ أَفَاضَ الْآنَ أَصَابَ السُّنَّةَ. فَمَا أَدْرِي: أَقَوْلُهُ كَانَ أَسْرَعَ أَمْ دَفْعُ عُثْمَانَ رَضِيَ الله عَنْهُ؟ فَلَمْ يَزَلْ يُلَبِّي حَتَّى رَمَى جَمْرَةَ الْعَقَبَةِ يَوْمَ النَّحْرِ.