831.1709. Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинади:
«Амра бинт Абдурраҳмон айтади: «Мен Оиша розияллоҳу анҳонинг бундай деяётганини эшитдим: «Зулқаъдадан беш кун қолганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга фақат ҳажни кўзлаб йўлга чиқдик. Маккага яқинлашганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнида ҳадийси бўлмаганларни тавоф қилиб, Сафо ва Марва орасида сайъ қилгач, эҳромдан чиқишга буюрдилар.
Кейин Қурбонлик куни бизга мол гўшти олиб кирилди. Шунда мен: «Бу нима?» дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуфти ҳалоллари номидан қурбонлик қилдилар», дейишди».
Мен буни Қосимга айтган эдим: «У ҳадисни сенга айни шаклида келтирибди», деди»*.
* Яъни ровий Яҳё мазкур ҳадисни Оиша розияллоҳу анҳонинг жияни Қосимга айтиб берган экан, у киши Амранинг ҳадисни тўла-тўкис, ўзгаришсиз етказганини тасдиқлабди.
831/1709 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: خَرَجْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم لِخَمْسٍ بَقِينَ مِنْ ذِي الْقَعْدَةِ، تَقَدَّمَ، وَفِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ زِيَادَةٌ: فَدُخِلَ عَلَيْنَا يَوْمَ النَّحْرِ بِلَحْمِ بَقَرٍ، فَقُلْتُ: مَا هَذَا؟ قَالَ: نَحَرَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم عَنْ أزْوَاجِهِ.