837-ҳадис

837.1727. Нофеъ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, соч олдирганларга раҳм қил!» дедилар. «Қисқартирганларга ҳам, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. «Аллоҳим, соч олдирганларга раҳм қил!» дедилар. «Қисқартирганларга ҳам, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. «Қисқартирганларга ҳам», дедилар».

Лайс айтади: «Нофеъ менга «Аллоҳ соч олдирганларга раҳм қилсин!»(ни бир ёки икки марта айтдилар) деб сўзлаб берди».

Убайдуллоҳ айтади: «Нофеъ менга сўзлаб бераётиб, тўртинчисида: «Қисқартирганларга ҳам», деган».*

* Ҳадисни юқоридаги лафз билан Нофеъдан имом Молик ривоят қилган. Аммо Нофеъдан шу ҳадисни Лайс ва Убайдуллоҳлар ҳам ривоят қилган бўлиб, уларда мазкур фарқлар бор экан.

837/1727 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «اللَّهُمَّ ارْحَمِ الْمُحَلِّقِينَ». قَالُوا: وَالْمُقَصِّرِينَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «اللَّهُمَّ ارْحَمِ الْمُحَلِّقِينَ». قَالُوا: وَالْمُقَصِّرِينَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «وَالْمُقَصِّرِينَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш