841.1747. Абдурраҳмон ибн Язиддан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу тошни водийнинг ичидан туриб отди. Мен: «Эй Абу Абдурраҳмон, одамлар унинг юқорисидан отишади-ку?» дедим. Шунда у: «Ўзидан бошқа илоҳ йўқ Зотга қасамки, бу у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Бақара сураси нозил қилинган мақомдир», деди».
Изоҳ: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг бошқа сураларни айтмай, айнан Бақара сурасини тилга олишига сабаб шуки, ҳаж амалларининг аксари ушбу сурада баён қилинган. Демоқчиларки, ҳаж амаллари хусусидаги оятларни қабул қилган зот тош отишда қаерда туришни ҳам яхши билганлар ва эргашишга ҳам у зот ҳақлидирлар.
841/1747 – عَنْ عَبْدِ الله بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ رَمَى مِنْ بَطْنِ الوَادِي، فَقِيلَ لَهُ: إنَّ نَاسًا يَرْمُونَهَا مِنْ فَوْقِهَا؟ فَقَالَ: وَالَّذِي لا إلهَ غَيْرُهُ، هذا مَقَامُ الَّذِي أُنْزِلَتْ عَلَيْهِ سُورَةُ البَقَرَةِ صلى الله عليه وسلم.