848.1769. Нофеъдан ривоят қилинади:
«Ибн Умар розияллоҳу анҳумо (Маккага) келаётганда Зутувода тунар, тонг отгач, (шаҳарга) кирар эди. Қайтганда эса Зутуводан ўтар ва у ерда то тонг отгунча тунар эди. У «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар», дер эди».
848/1769 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ كَانَ إِذَا أَقْبَلَ بَاتَ بِذِي طُوًى، حَتَّى إِذَا أَصْبَحَ دَخَلَ، وَإِذَا نَفَرَ مَرَّ بِذِي طُوًى وَبَاتَ بِهَا حَتَّى يُصْبِحَ، وَكَانَ يَذْكُرُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَفْعَلُ ذَلِكَ.