851-ҳадис

851.1775, 1776. Мужоҳиддан ривоят қилинади:

«Мен ва Урва ибн Зубайр масжидга кирсак, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Оишанинг ҳужраси ёнида ўтирган экан. Одамлар эса масжидда зуҳо намозини ўқишаётган эди. Биз ундан (яъни Ибн Умардан) уларнинг намози ҳақида сўрадик. У: «Бидъат»*, деди. Кейин (Урва) унга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра қилганлар?» деди. У: «Тўрт марта, бири Ражабда эди», деди. Унга раддия билдиргимиз келмади. Кейин мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳужрада тиш тозалаётганини эшитиб қолдик. Урва: «Эй онажон, эй мўминлар онаси! Абу Абдурраҳмон нима деяётганини эшитяпсизми?» деди. «Нима деяпти?» деди. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўртта умра қилганлар, бири Ражабда эди», деяпти», деди. У киши: «Абу Абдурраҳмонга Аллоҳ раҳм қилсин. У зот бирор умра қилган бўлсалар, албатта, у гувоҳ бўлган. Аммо у зот Ражабда ҳеч умра қилмаганлар», деди».

* Бу ҳадисда зуҳо намозининг ўзи эмас, балки уни одамлар атайлаб масжидга тўпланиб адо этишлари бидъат экани назарда тутилган.

851/1775 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ قِيلَ لَهُ: كَمِ اعْتَمَرَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم؟ قَالَ: أَرْبَعًا، إِحْدَاهُنَّ فِي رَجَبٍ. قَالَ السَّائِلُ: فَقُلْتُ لِعَائِشَةَ: يَا أُمَّاهُ، أَلَا تَسْمَعِينَ مَا يَقُولُ أَبُو عَبْدِ الرَّحْمَنِ؟ قَالَتْ: مَا يَقُولُ؟ قَالَ: يَقُولُ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم اعْتَمَرَ أَرْبَعَ عُمَرَاتٍ إِحْدَاهُنَّ فِي رَجَبٍ. قَالَتْ: يَرْحَمُ اللهُ أَبَا عَبْدِ الرَّحْمَنِ، مَا اعْتَمَرَ عُمْرَةً إِلَّا وَهْوَ شَاهِدُهُ، وَمَا اعْتَمَرَ فِي رَجَبٍ قَطُّ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш