852.1778. Қатодадан ривоят қилинади:
«Анас розияллоҳу анҳудан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нечта умра қилганлар?» деб сўрадим. У: «Тўртта: мушриклар у зотни тўсишганда Зулқаъдада қилинган Ҳудайбия умраси; кейинги йили ҳам Зулқаъдада улар билан сулҳ тузганларидаги умра; ўлжа – ўйлашимча, Ҳунайнники – тақсимлаганларидаги Жиърона умраси», деди. «Нечта ҳаж қилганлар?» дедим. У: «Битта», деди».
Изоҳ: Бу ҳадисда Набий алайҳиссаломнинг тўртинчи, ҳаж билан бирга қўшиб қилган умралари зикр қилинмаган.
852/1778 – عَنْ أنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ سُئِلَ: كَمِ اعْتَمَرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم؟ قَالَ: أَرْبَعًا: عُمْرَةُ الْحُدَيْبِيَةِ فِي ذِي الْقَعْدَةِ حَيْثُ صَدَّهُ الْمُشْرِكُونَ، وَعُمْرَةٌ مِنَ الْعَامِ الْمُقْبِلِ فِي ذِي الْقَعْدَةِ حَيْثُ صَالَحَهُمْ، وَعُمْرَةُ الْجِعْرَانَةِ إِذْ قَسَمَ غَنِيمَةَ - أُرَاهُ - حُنَيْنٍ. قُلْتُ: كَمْ حَجَّ؟ قَالَ: وَاحِدَةً.