853.1781. Абу Исҳоқдан ривоят қилинади:
«Масруқ, Ато ва Мужоҳиддан сўраган эдим, улар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулқаъдада ҳаж қилишларидан олдин умра қилганлар», дейишди.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳунинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж қилишларидан олдин Зулқаъдада икки марта умра қилганлар», деяётганини эшитдим».
Изоҳ: Баро розияллоҳу анҳу ё Ҳудайбиядаги умрани ҳисобга олмаган ёки Жиърона умраси тун қоронғусида бўлгани учун ундан бехабар қолган.
853/1781 - عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: اعْتَمَرَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي ذِي الْقَعْدَةِ قَبْلَ أَنْ يَحُجَّ مَرَّتَيْنِ.