854-ҳадис

854.1784. Бизга Алий ибн Абдуллоҳ сўзлаб берди:

«Суфён бизга Амрдан (ибн Динордан) ривоят қилиб, сўзлаб бердики, у Амр ибн Авсдан қуйидагиларни эшитган экан: «Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Оишани мингаштириб, уни Танъимдан умра қилдиришга буюрганларини хабар қилди».

Суфён бир сафар: «Мен буни Амрдан (ибн Динордан) қанча эшитган бўлсам, Амрдан (ибн Авсдан) ҳам шунча эшитганман», деган».

854/1784 - عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَمَرَهُ أَنْ يُرْدِفَ عَائِشَةَ وَيُعْمِرَهَا مِنَ التَّنْعِيمِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш