855-ҳадис

855.1785. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо бундай сўзлаб берди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг асҳоблари ҳажга эҳром боғлашди. Уларнинг ичида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Т-А-лҳадан бошқа ҳеч кимда ҳадий йўқ эди. Алий Ямандан ҳадийси билан келди. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деб эҳром боғлаган бўлсалар, ўшанга эҳром боғладим», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнида ҳадийси борлардан бошқа асҳобларига ҳажни умрага айлантиришни, Байтни тавоф қилиб, сўнг сочларини қисқартириб, эҳромдан чиқишга изн бердилар. Улар: «(Эҳромдан чиқиб) закаримиздан (маний) томиб турган ҳолда Минога борамизми?!» дейишди. (Бу гап) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Шунда у зот: «Агар аввал қилган ишимга энди рўпара бўлсам, ҳадий атамаган бўлар эдим. Агар ёнимда ҳадий бўлмаганида мен ҳам албатта эҳромдан чиқар эдим», дедилар.

Оиша ҳайз кўриб қолди. У ҳаж амалларининг барчасини бажарди, фақат Байтни тавоф қилмади. Пок бўлгач, тавоф ҳам қилгач: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизлар ҳаж ва умра қилиб қайтасизлар-у, мен фақат ҳаж қилиб қайтаманми?» деди. Шунда у зот Абдурраҳмон ибн Абу Бакрга у билан бирга Танъимга чиқиб келишни буюрдилар. Шундай қилиб, у ҳаждан кейин Зулҳижжада умра қилди.

Суроқа ибн Молик ибн Жуъшум Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Ақабада тош отаётганларида учратиб қолиб, «Бу (ҳажни умрага айлантириш ёки ҳаж ойларида умра қилиш) сизларга хосми, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот: «Йўқ, абадий», дедилар».

 855/1785 - وَعَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أنَّ سُرَاقَةَ بْنَ مالِكِ بْنِ جُعْشُمٍ لَقِيَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم بِالعَقَبَةِ وَهُوَ يَرْمِيهَا، فَقَالَ: ألَكُمْ هَذِهِ خاصَّةً يَا رَسُول الله؟ قَالَ: لا، بَلْ لِلأبَدِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш