858.1797. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон ғазотдан ё ҳаждан ёки умрадан қайтганларида ҳар тепаликда уч бор такбир айтар, сўнг: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир. Айибуна, таибуна, ъабидуна, сажидуна, лироббина ҳамидуна. Содақоллоҳу ваъдаҳ, ванасоро ъабдаҳ ва ҳазамал аҳзаба ваҳдаҳ»,* дер эдилар».
* Дуонинг маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир ва ҳамд ҳам Унга хосдир. У ҳар бир нарсага қодирдир. (Бизлар) қайтувчилармиз, тавба қилувчилармиз, ибодат қилувчилармиз, сажда қилувчилармиз ва Роббимизга ҳамд айтувчилармиз. Аллоҳ Ўз ваъдасида содиқ бўлди, бандасига нусрат берди ҳамда ёлғиз Ўзи гуруҳларни мағлуб қилди».
858/1797 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا قَفَلَ مِنْ غَزْوٍ أَوْ حَجٍّ أَوْ عُمْرَةٍ، يُكَبِّرُ عَلَى كُلِّ شَرَفٍ مِنَ الْأَرْضِ ثَلَاثَ تَكْبِيرَاتٍ، ثُمَّ يَقُولُ: «لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ سَاجِدُونَ لِرَبِّنَا حَامِدُونَ، صَدَقَ اللهُ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الْأَحْزَابَ وَحْدَهُ».