862.1802. Анас розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафардан қайтганларида Мадинанинг баланд йўлларини кўриб, туяларини шоштирар эдилар. Агар бошқа улов бўлса, уни ҳам тезлатар эдилар».
Абу Абдуллоҳ айтади: «Ҳорис ибн Умайр Ҳумайддан ривоят қилиб, «Унга (Мадинага) бўлган муҳаббатларидан тезлатар эдилар»ни қўшимча қилган».
Анас розияллоҳу анҳудан қилинган бошқа бир ривоятда: «Деворларини», дейилган.
862/1802 – عَنْ أنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا قَدِمَ مِنْ سَفَرٍ، فَأَبْصَرَ دَرَجَاتِ الْمَدِينَةِ، أَوْضَعَ نَاقَتَهُ، وَإِنْ كَانَتْ دَابَّةً حَرَّكَهَا. وَزَادَ فِي رِوَايَةٍ: مِنْ حُبِّهَا.