104.123 Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ йўлида жанг қилиш нима? Зотан, бировимиз ғазабдан ҳам жанг қилади, тарафкашлик юзасидан ҳам жанг қилади», деди.
У зот унга бошларини кўтара туриб, – у тик тургани учун унга бошларини кўтарганлар – бундай дедилар: «Ким Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши учунгина жанг қилса, ана ўша Аллоҳ азза ва жалланинг йўлидадир».
104/123 - عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا الْقِتَالُ فِي سَبِيلِ اللهِ، فَإِنَّ أَحَدَنَا يُقَاتِلُ غَضَبًا، وَيُقَاتِلُ حَمِيَّةً؟ فَقَالَ: «مَنْ قَاتَلَ لِتَكُونَ كَلِمَةُ اللهِ هِيَ الْعُلْيَا، فَهُوَ فِي سَبِيلِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ».