105.125 Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадинанинг харобаларида юриб бораётган эдим. У зот хурмо шохидан қилинган ҳассаларига таяниб олган эдилар. Бир гуруҳ яҳудийларнинг ёнидан ўтиб қолдилар. Шунда улардан бири бошқасига: «Ундан руҳ ҳақида сўранглар-чи», деди. Уларнинг баъзилари: «Ундан сўраманглар, (яна) бу ҳақда сизлар ёқтирмаган нарсани келтирмасин», деса, баъзилари: «Албатта, ундан сўраяжакмиз», дейишди. Кейин улардан бир киши туриб: «Эй Абул Қосим, руҳ нима?» деди. У зот жим бўлиб қолдилар. Мен у кишига ваҳий қилиняпти, деб туриб кетдим. У зотдан (бу ҳол) тарқагач, айтдилар: «Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. «Руҳ – Роббимнинг ишидир. Уларга жуда оз илм берилгандир», деб айт».
105/125 – عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: بَيْنَا أَنَا أَمْشِي مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي خَرِبِ الْمَدِينَةِ، وَهُوَ يَتَوَكَّأُ عَلَى عَسِيبٍ مَعَهُ، فَمَرَّ بِنَفَرٍ مِنَ الْيَهُودِ، فَقَالَ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ: سَلُوهُ عَنِ الرُّوحِ؟ وَقَالَ بَعْضُهُمْ: لَا تَسْأَلُوهُ، لَا يَجِيءُ فِيهِ بِشَيْءٍ تَكْرَهُونَهُ، فَقَالَ بَعْضُهُمْ: لَنَسْأَلَنَّهُ، فَقَامَ رَجُلٌ مِنْهُمْ فَقَالَ: يَا أَبَا الْقَاسِمِ، مَا الرُّوحُ؟ فَسَكَتَ، فَقُلْتُ: إِنَّهُ يُوحَى إِلَيْهِ، فَقُمْتُ، فَلَمَّا انْجَلَى عَنْهُ فَقَالَ: (وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُمْ مِنَ الْعِلْمِ إِلَّا قَلِيلًا) [الإسراء: 85].