109-ҳадис

109.133 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши масжидда ўрнидан туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қаердан эҳром боғлашимизга буюрасиз?» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мадина аҳли Зулҳулайфадан эҳром боғлайди, Шом аҳли Жуҳфадан эҳром боғлайди, Нажд аҳли Қарндан эҳром боғлайди», дедилар».

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай деди: «Айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ва Яман аҳли Яламламдан эҳром боғлайди», ҳам деган эканлар».

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Бунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (содир) бўлганини аниқ билмайман», дер эди».

109/133 – عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أَنَّ رَجُلًا قَامَ فِي الْمَسْجِدِ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مِنْ أَيْنَ تَأْمُرُنَا أَنْ نُـهِلَّ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «يُهِلُّ أَهْلُ الْمَدِينَةِ مِنْ ذِي الْحُلَيْفَةِ، وَيُهِلُّ أَهْلُ الشَّأْمِ مِنَ الْجُحْفَةِ، وَيُهِلُّ أَهْلُ نَجْدٍ مِنْ قَرْنٍ».

وَقَالَ ابْنُ عُمَرَ: وَيَزْعُمُونَ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «وَيُهِلُّ أَهْلُ الْيَمَنِ مِنْ يَلَمْلَمَ»، وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ يَقُولُ: لَمْ أَفْقَهْ هَذِهِ مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم.

Улашиш
|
|
Нусха олиш