110-ҳадис

110.134 Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий алайҳиссаломдан эҳромдаги одам қайси кийимларни кийиши ҳақида сўради. Шунда «Кўйлак ҳам, салла ҳам, шалвар ҳам, бурнус* ҳам, варс* ва заъфарон* теккан кийим ҳам киймайди. Агар кавуш топа олмаса, маҳси кийсин ва тўпиғидан паст турадиган қилиб кесиб ташласин», дедилар».

* Бурнус – қалпоқли устки кийим, капюшон.

* Варс – Яманда ўсадиган сариқ ўсимлик, ундан кийим ва юз бўёғи олинади.

* Заъфарон – сариқ рангли зиравор ўсимлик, ундан ҳам кийим ва юз бўёғи олинади.

110/134 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم: مَا يَلْبَسُ الْمُحْرِمُ؟ فَقَالَ: «لَا يَلْبَسِ الْقَمِيصَ، وَلَا الْعِمَامَةَ، وَلَا السَّرَاوِيلَ، وَلَا الْبُرْنُسَ، وَلَا ثَوْبًا مَسَّهُ الْوَرْسُ أَوِ الزَّعْفَرَانُ، فَإِنْ لَمْ يَجِدِ النَّعْلَيْنِ فَلْيَلْبَسِ الْخُفَّيْنِ، وَلْيَقْطَعْهُمَا حَتَّى يَكُونَا تَحْتَ الْكَعْبَيْنِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш