60.66 Абу Воқид Лайсийдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан бирга масжидда ўтирган эдилар. Баногоҳ уч киши кириб келди. Иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди, биттаси эса кетиб қолди. У иккови Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларида туриб қолди. Биттаси даврада бўш жойни кўриб, ўша ерга ўтирди. Наригиси одамларнинг орқа тарафига ўтирди. Учинчиси эса орқасига қайтиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлгач: «Сизларга учаласи ҳақида хабар берайми? Уларнинг бири Аллоҳдан бошпана сўради, Аллоҳ ҳам унга бошпана берди. Наригиси ҳаё қилди, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди. Бошқаси эса юз ўгирди, Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди», дедилар».
60/66- عَنْ أَبِي وَاقِدٍ اللَّيْثِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم بَيْنَمَا هُوَ جَالِسٌ فِي الْمَسْجِدِ وَالنَّاسُ مَعَهُ، إِذْ أَقْبَلَ ثَلَاثَةُ نَفَرٍ، فَأَقْبَلَ اثْنَانِ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَذَهَبَ وَاحِدٌ، قَالَ: فَوَقَفَا عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَأَمَّا أَحَدُهُمَا فَرَأَى فُرْجَةً فِي الْحَلْقَةِ فَجَلَسَ فِيهَا، وَأَمَّا الْآخَرُ فَجَلَسَ خَلْفَهُمْ، وَأَمَّا الثَّالِثُ فَأَدْبَرَ ذَاهِبًا، فَلَمَّا فَرَغَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «أَلَا أُخْبِرُكُمْ عَنِ النَّفَرِ الثَّلَاثَةِ؟ أَمَّا أَحَدُهُمْ فَأَوَى إِلَى اللهِ فَآوَاهُ اللهُ، وَأَمَّا الْآخَرُ فَاسْتَحْيَا فَاسْتَحْيَا اللهُ مِنْهُ، وَأَمَّا الْآخَرُ فَأَعْرَضَ، فَأَعْرَضَ اللهُ عَنْهُ».